Канадалик эркак тўртинчи марта жекпот ютди — омад ёр бўлганми, ёки бошқа сир борми?

Улашиш:

Канадада истиқомат қилувчи Дэвид Серкин исми омад билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолди. У саратон касаллигини енгганидан ташқари, ҳаётдаги енгилмас кучини лотерея натижаларида ҳам намоён қилди — охирги бир йил ичида у уч марта жекпот ютган. Ушбу ютуқлар Серкинга жами 2,5 миллион доллар олиб келган.

The Guardian ёзишича, Дэвид август, ноябр ва май ойларида лотереяда катта ютуқларга эришган. Бу билан ҳам чекланмай, у ўн йиллар муқаддам ҳам жекпотга эга чиққан — шу тариқа, унинг умумий "омадли зарбалари" сони тўрттага етди. Бу статистика фондида 33,3 миллионтадан бир эҳтимоллик билан ўтган сўнгги ютуқ эса алоҳида эътиборга лойиқ.

Серкиннинг сўнгги чиптаси ўзининг яшаш манзили — Летбриждаги ёқилғи қуйиш шахобчасида сотиб олинган. У оддий одамлар каби ҳаёт кечиради, лекин унинг омади кўпчилик учун тушунарсиз бўлиб қолмоқда.

Мутахассислар бу каби ҳолатларни тасодиф деб баҳолашса-да, кўпчиликнинг ўйида битта савол айланиб юрибди: шунча марта омад кулиб боқиши — чиндан ҳам тасодифми?

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.