АҚШнинг жанубий чегaрасида ушланган ноқонуний мигрантлар сони бўйича ўзбекистонликлар учинчи ўринни эгаллашган

Улашиш:

Fox News телеканали ихтиёрига АҚШ Чегара хизматининг статискаси тушиб қолиб, унда сўнгги икки йил давомида чегарада ушланганларга оид маълумотлар келтирилган. Ўзбекистонликлар мазкур рўйхатнинг учинчи қаторидан ўрин олишган.  

Шуниси муҳимки, Чегара хизматининг маълумотларида чегарани айнан ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган шахслар тилга олинган. Қолаверса, рўйхатда Special Interest номи билан аталган шубҳали давлат фуқаролари кўрсатилган бўлиб, бу мамлакатлар Вашингтон нуқтаи назарига кўра, АҚШнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солади.

Ушбу маълумотларга кўра, сўнгги икки йил ичида мамлакатимиздан борган 13 624 нафар фуқаро чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган.

Рўйхатда Туркия (30 830 киши) ва Мавритания (15 594) етакчилик қилган, кейин Миср ва Покистонни ортда қолдирган Ўзбекистон турибди.

Таъкидлаш лозимки, ўзбекистонлик мигрантлар АҚШга борадиган энг машҳур йўналишлардан бири Мексика орқали ўтади. Қоида тариқасида, фуқароларимиз "Ўзбекистон – Туркия (Испания) – Боливия – Колумбия – Мексика – АҚШ" йўналиши бўйича жўнайдилар. Ўзбекистонда ноқонуний мигрантларни юбориш маркази Самарқанд ҳисобланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.