Ўзбекистонда бир кишининг кунлик сув истеъмоли маълум қилинди

Чоп этиш

Ўзбекистонда кунлик бир кишига сув истеъмоли ўртача неча литрга тўғри келиши айтилди. 

Ўзбекистонда марказлашган ичимлик сув билан таъминланган аҳоли пунктларида, саноат корхоналари ва бошқа истеъмолчиларни чиқариб ташлаганда, республика бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литрга тўғри келади.

Бу ҳақида «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум берган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлаши бўйича хабар тарқалган ва бу маълумот инкор этилганди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив