Кўчада валюта алмаштирганлар ушланди – Жиноят ишлари қўзғатилди

Чоп этиш

Ўзбекистонда қонуний бўлмаган валюта айирбошлаш билан шуғулланган бир неча фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 177-моддаси асосида иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Бухорода – 330 минг рубл

Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбир чоғида фуқаро О.Ғ. 330 минг Россия рублини фуқаро М.Ш.дан 51,1 миллион сўмга сотиб олаётган пайтда ушланган.

Қорақалпоғистонда – 4 минг доллар

Чимбой туманида Департамент ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейдда фуқаролар А.Б. ва Б.А. 4 000 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 50,4 миллион сўмга сотиш пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Амударёда – 3,6 минг доллар

Амударё туманида эса Департамент ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро Ҳ.Е. 3 600 АҚШ долларини 44,85 миллион сўмга фуқаро М.Х.дан сотиб олаётган пайтида ушланган.

Қонуний асос

Ушбу ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси – "валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш" деб баҳоланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив