Япониядаги никоҳ агентликлари маълумотича, жанубий кореялик эркаклардан япон аёлларига уйланиш учун 8 мингга яқин ариза келиб тушган. Бу тенденцияга турли иқтисодий ва маданий омиллар таъсир қилмоқда.
News on Japan ёзишича, Жанубий Кореяда уйланиш харажатлари жуда юқори бўлиб, уй-жой билан таъминлаш мажбурияти ҳам куёв зиммасига юкланади. Кўпчилик эркаклар бунга молиявий жиҳатдан тайёр эмас. Шу билан бирга, “Японияда уйланиш” дастури харажатлари ўртача 7 минг долларни ташкил этади.
Япон аёллари оилада молиявий мажбуриятларни тенг тақсимлашга мойил ва айримлар фикрича, улар оиладаги осудаликни яхшироқ таъминлаб, эрга нисбатан меҳрибонроқ бўлади.
Маданий омиллар ҳам аҳамиятга эга: япон аёллари орасида корейс маданияти ва киносига қизиқиш ортиб бормоқда, бу эса икки миллат вакиллари ўртасидаги яқинликни кучайтиради.