ОТМга киролмаган абитуриентлар апелляция аризасини 15–24 август кунлари топшириши мумкин

Улашиш:

Олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишларига кириш тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини 2025 йил 15 августдан 24 августгача (10 кун) онлайн тарзда my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали топшириши мумкин. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Апелляция бериш ҳуқуқига тест синовида иштирок этган ва ундан четлатилмаган абитуриентлар эга. Ариза юборилганидан сўнг, уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома тақдим этилади.

Белгиланган куни абитуриент шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига ёки хабарномада кўрсатилган манзилга келиши шарт.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш жараёни 2025 йил 21 августдан бошланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.