2025 йилги пахта терими нархлари эълон қилинди: теримчиларга қўшимча субсидия ажратилади!

Улашиш:

Ўзбекистонда 2025 йилги пахта терими учун тавсиявий нархлар эълон қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, қўл меҳнати билан йиғилган пахтанинг ҳар килограмми учун 2 000 сўм, машина ёрдамида терилган пахта учун эса 1 373 сўм тўланиши белгиланди. Шу билан бирга, давлат бюджети ҳисобидан ҳар килограмм пахта учун қўшимча 1 000 сўм субсидия ажратилади.

Вазирлик таъкидлашича, терим нархлари теримчилар ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро келишув асосида ҳам белгиланиши мумкин. Бу амалиёт пахта етиштирувчилар манфаатини ҳимоя қилиш ва теримчилар меҳнатини рағбатлантиришга қаратилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “1 килограмм пахта учун 1 800 сўм тўланади” деган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди ва расмий манбалар билан тасдиқланмаган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аҳолини турли тахминларга ишонмасликка, фақат расмий ахборотга таянишга чақирди.

Янги нархлар аграр соҳада барқарорликни таъминлаш, меҳнаткашларнинг ҳаққоний ҳақини кафолатлаш ва иқтисодий манфаатларни мувозанатлаш учун жорий этилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.