«Сўғдиёна»га Бразилия ва Сербиядан футболчи келади

Улашиш:

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби 6 январь кунидан бошлаб, Тошкентда янги мавсум тайёргарлигини бошлади.

Бош мураббий Улуғбек Бақоев қўл остида ўтаётган дастлабки йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш борасида ишлар олиб борилаяпти. 

Tribuna.uz манбаларига кўра, «Сўғдиёна» клуби ўз таркибини кучайтириш мақсадида бразилиялик футболчи билан музокарага киришган. Яримҳимоя чизиғида тўп сурувчи легионер тез кунларда Бразилиядан Тошкентга етиб келиши кутилмоқда. Шунингдек, Сербиядан ҳам легионер футболчи таклиф этилган. 

Маълумот учун, «Сўғдиёна» жамоаси Кахи Махарадзе, Иззат Абдуллаев, Никола Милинкович сингари футболчилар билан хайрлашган бўлса, Шавкат Муллажонов (Металлург), Баҳодир Насимов (Динамо), Жавоҳир Қаҳрамонов (Бунёдкор), Санъат Шихов (ОКМК) каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.