Автомобилларга қаерда қайрилиб олиш тақиқланади?

Чоп этиш

Автомобиллар йўлнинг қайси қисмида қайрилиб олиши мумкин эмаслиги ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бериб ўтди. Унга кўра қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:

— пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
— туннелларда;
— кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
— темир йўл кесишмаларида;
— йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив