Бугуннинг эртаси ҳам бор

Улашиш:

Юртимизда карантин эълон қилинганига бир ойдан ортиқроқ вақт ўтди. Мазкур даврда кўпгина корхона ва ташкилотлар карантин сабаб ёпилди ёки масофадан туриб ишлашни лозим топди. Аммо, ҳаётий зарурат боис карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини тўлиқ давом эттирган ташкилот ва идоралар йўқ эмас.. Чунки, ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ, бугуннинг эртаси ҳам бор. Бундай пайтда таҳлил, ҳисоб-китоб, амалга оширилган ишлар натижадорлигини аниқ билган тизимгина ўзини тиклаб олади. 

ДХА Навоий вилояти бошқармаси жорий йилнинг биринчи чораги даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 71 625 та давлат хизмати кўрсатилган. 2436 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Шулардан 222 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, 299 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларидир.Ҳудудларда Давлат хизматлари марказлари ҳодимлари томонидан вилоят бўйича энг олис тоғли ва чўлдаги қишлоқ ва овул одамлари учун мобил офисларда 1616 та сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилган. 

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, тизим фуқаро мурожаатлари юзасидан ҳам таҳлил ва назорат кўрсаткичларига эга. Вилоятдаги 15 та ташкилот ва идорада давлат хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ўтказилганида 190 та қонунбузилиши ҳолатини аниқланди. Тўғри, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан анча  кам. Аммо, қоидабузарлик бу ўз номи билан ҳуқуқбузарлик-да. Уни содир этганлар албатта ўз қилмишидан пушаймон бўлиши шарт.Натижада давлат идораларининг 23 нафар масъул ходими содир этган ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Қоидабузарларнинг 26 нафарига эса интизомий жазо чоралари қўлланилди.  

Пандемия даврида ҳам вилоятда ДХМлар томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилган хизмат сони 10.000 дан ортди. Ҳар ёмонликнинг ҳам бир яхши тарафи бор, дейишади-ку. Мурожаатчилар давлат хизматини уйдан туриб, онлайн шаклда олишаётгани қувонарли...Биринчидан, касаллик юқтирмасалар, иккинчидан бу усул кўпгина оворагарчилик ва сарф харажатни камайтиради. Чунки, карантин талаби уйда ўтириш бўлса, давлат хизматига бўлган эҳтиёжни масофадан туриб олишда тизим аҳоли ва тадбиркорларга ҳатто чегирмаларни ҳам таклиф этмоқда. Бундай имкониятдан фақат фойдаланган маъқул. 

 

Давлат хизматлари агентлиги

 Навоий вилояти бошқармаси

ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.