Карантинда текстиль корхоналари ҳам хайрия ишларида фаол

Чоп этиш

Зафаробод туманидаги “Fruit life” ва “Bunyod dur tex” МЧЖлар ҳудуддаги  етакчи текстиль корхоналаридан бири. Карантин даврида корхоналар  фаолияти қисман тўхтади. Мазкур ҳафтадан бошлаб эса  ишчи-ходимлар иш жараёнига тўлиқ қайтдилар. Тикувчилик корхонасида 80 нафар ишчи доимий иш билан таъминланган

Ҳар икки МЧЖ раҳбари Фарида Рахманова “Ишбилармон аёл - 2019” танловининг республика босқичи ғолиби. Корхона ўтган йили илк марта экспортни амалга оширди.

Карантин даврида корхона Жиззах вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга 500 дона аёллар футболкасини хайрия қилди. Тўртинчи сектордаги эҳтиёжманд оилалар ҳам “Fruit life” МЧЖ маҳсулотлари билан таъминланди.   

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив