Италиянинг дунёга машҳур нашрларидан бири: "Женоа", мана ўзбекистонлик "Месси" келди

Улашиш:

Кеча "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италияга йўл олгани ҳақида хабар бергандик. Ҳамюртимиз Италияга етиб борди.
У ерда нафақат Италиянинг, балки бутун дунёга машхур sky sport нашри Элдор Шомуродов ҳақида қуйидаги сарлавҳа остида хабар ёзди:
- "Женоа", мана Шомуродов. Ўзбекистонлик "Месси" келди.

"Ростов" мухлислари Мессига таққослаган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Италияга етиб келди. У Дрогба ва Торресга ҳавас қилади ҳамда Ривалдо ва Моуриньо билан учрашган. Футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди, - дея ёзилган нашрда.

Шомуродов "Женоа" билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Унинг учун Италия клуби "Ростов"га 9 миллион евро тўлайди. Элдорнинг ўзи эса, йиллик 600-700 минг евро маош олиши кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.