Ҳид сезиш қобилияти йўқолиши — коронавируснинг асосий аломати

Улашиш:

Лондон Университет коллежи (UCL) томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни аниқ кўрсатдики, ҳид сезиш йўқолиши коронавирус инфекциясининг ниҳоятда аниқ ва балки асосий аломатидир.

Апрель ойида шифокорлар таъм ёки ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши инфекцияланишдан дарак бериши мумкинлигини англаб етишганди, май ойи ўрталарига келиб эса бу коронавирус аломати экани расмий тан олинди.

Амалдаги қоидаларга мувофиқ, бундай аломат кузатилган одамлар дарҳол ўзини яккалаш тартибига ўтиши ва коронавирусга таҳлил топшириши керак. Бироқ ҳануз йўтал ва юқори иситма асосий белги сифатида ҳисоблаб келинган.

Йил бошида ҳид сезиш қобилиятини йўқотган 590 кишини текширган UCL мутахассисларининг фикрига кўра, эндиликда айнан ҳид сезиш қобилияти йўқолишини касаллик енгил шаклда ўтса ҳам, вирус юқтиришнинг асосий аломати деб ҳисоблаш зарур.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.