Коронавируснинг организмда тарқалиш тезлиги ўлчанди

Улашиш:

Коронавирус (SARS-CoV-2) инсон организмида қанча тезликда тарқалади? Вируснинг тезлиги ўлчанган тадқиқот ҳақида «Science Alert» хабар берди.

Британиялик олимлар ўтказган тадқиқотда 18 дан 30 ёшгача, илгари коронавирусга чалинмаган ва унга қарши вакцина қабул қилмаган 34 нафар соғлом одам кўнгилли сифатида қатнашди. Бурун йўли орқали уларга SARS-CoV-2 нинг паст дозаси юборилиб, коронавирус юқтирилди.

Кўнгиллиларнинг 18 нафарида касаллик ривожланди, 16 нафарида эса жуда паст даражадаги аломатлар юзага чиқди: томоқ, бош, бўғин ва мушаклардаги оғриқлар, ҳолсизлик ва иститма. 13 нафарида ҳид сезиш йўқолди, орадан уч ой ўтиб 10 нафарида ҳид сезиш қобилияти тикланган бўлса, уч нафари ҳамон муаммодан қутулган эмас.

Касаллик сунъий юқтирилганларда вируснинг инкубация даври ўртача 42 соатни ташкил этди, шу вақт оралиғида уларнинг организмида вируслар сони шиддатли равишда кўпайди. Касалликни юқтиргандан сўнг 40 соат ўтиб томоқда, 58 соат ўтиб бурунда аниқлаш мумкинлиги маълум бўлди.

SARS-CoV-2 билан тўқнашгандан сўнг вирус юкламаси энг чўққисига беш кундан сўнг чиққан.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.