1 январдан бошлаб нечта лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди?

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармонида 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш учун аниқ кўрсатмалар берилган. Шу жумладан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турлари бекор қилинади, айрим турлари бирлаштириш йўли билан бекор қилинди ҳамда айрим турлари хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинди. Булар:

    • 26 турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаби бекор қилинди;
    • 45 турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бошқа турдаги ҳужжатлар билан бирлаштирилди;
    • 23 турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар хабардор қилиш тартибига ўтказилди;
    • 1 та лицензия тури ва 14 та ҳужжатни расмийлаштириш тартиби муддатлари қисқартирилди;
    • туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаштириш ихтиёрий бўлди.

Бекор бўлган лицензияларнинг давлат хизматлари марказлари орқали фаол фаойдаланиб келаётган хизматлари қаторига “Фармацевтика фаолияти”, “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш”, “Юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш, юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти” ва бошқалар ҳисобланади. Давлат хизматлари марказлари орқали бекор бўлган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш учун фаол фаойдаланиб келаётган хизматлари қаторига “Хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома”, “Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншооти паспорти” ва бошқалар ҳисобланади.

“Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси”, “Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси”, “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома”, “Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси” ва бошқалар лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ваколатли ташкилотларни хабардор қилиш тартибига ўзгартирилди.

Эндиликда “Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома” ва “Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома” давлат хизматлари фақат “Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома” шаклида олиб борилади.

Юқорида номлари келтирилган давлат хизматлари республикамиз ҳудудида кўрсатилган давлат хизматлари қаторида салмоқли ўрин эгаллайди.

 Нормухаммад Ирматов - Шароф Рашидов туман ДХМ мутахассиси

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.