Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди

Улашиш:

Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, вакцина учинчи босқич синовларидан кейин маъқулланган.

«Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда», дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.