Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Улашиш:

Тошкентга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компонентини етказиб берилди.

Бугун, 15 июль куни тунда Ўзбекистонга Россиядан коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Шунингдек:

Шундай қилиб, мамлакатда «Спутник V» вакцинаси захираси 370 минг дозага етди, дея қайтди этди вазирлик.

Жами вакцина захираси 7 млн 530 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 660 минг дозаси AstraZeneca, 6,5 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

14-июнь ҳолатига кўра, 5 млн 275 минг доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.