Германия Ўзбекистонга 355 200 доза AstraZeneca вакцинасини етказиб беради

Улашиш:

Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб беради. Гап инглиз-швед вакцинаси бўлган AstraZeneca ҳақида кетмоқда, деб хабар беради «Podrobno.uz» Deutsche Welle нашрига таяниб.

Бу ҳақда 9 август, душанба куни Берлинда ГФР ҳукумати расмий вакилининг ўринбосари Ульрике Деммер маълум қилди.

Маълум қилинишича, Германийдан Ўзбекистонга 355 200 дозалик вакцина келади. Етказиб бериш, асосан, бутун дунё мамлакатларига рўйхатдан ўтган, хавфсиз ҳамда самарали вакцинадан тенг фойдаланиш имкониятини берувчи COVAX орқали амалга оширилади.

Бундан аввал Ўзбекистонга АҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион дозадан ортиқ Moderna вакцинаси келтирилгани ҳамда Ўзбекистонда вакцина захираси 14,5 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.