Давлат органларида монополияга қарши курашиш тизими жорий этилади

Улашиш:

Адлия вазирлиги хабарига кўра, низом билан монополияга қарши курашиш комплаенс тизимининг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Низомга кўра, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда ваколатли шахс (бўлинма) тайинланади.

Ваколатли шахс (бўлинма) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг фаолиятини мониторинг қилишни амалга оширади.

Шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш:

  • давлат бошқаруви органларида – раҳбар;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида – ҳоким;
  • хўжалик юритувчи субъектларда – ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.


Мазкур низом қуйидагилар учун татбиқ этилади:

  • 2021 йил 1 январдан – тажриба тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда президентнинг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сонли фармони билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар;
  • 2022 йил 1 январдан – табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги 3 йилда товар сотишдан олинган жами тушумнинг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачилар.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.