Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда

Улашиш:

Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда

Маълумки, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинги баҳолашдан ўтказилади. 

2022-йил июль ойида эълон қилинган рейтингда 24 та давлат ташкилоти ичидан Солиқ қўмитаси фаолияти “яхши” деб топилиб 81 балл билан 2-ўринни эгаллаган эди. 

 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги  баҳоланган бу галги рейтингида Солиқ  қўмитаси 93 балл билан биринчи ўринни қўлга киритди. Рейтингнинг яхши деб топилган қисмини 84 балл эгаллаган Адлия вазирлиги якунлаб берган. 

Баҳолаш натижаларида 30 та давлат органи "Қониқарли" балл тўплаган. Жиззах вилоят ҳокимлиги 59 балл билан ушбу рейтингнинг мазкур қисмида 24-ўринни эгаллади. "Қониқарсиз" балл тўплаган 20 та орган ичида энг пастки ўринни Сув хўжалиги вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари эгаллади.

Қўмита солиқ органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва ноқонуний ҳаракатлар тўғрисида маълумотларни @dsq_anticorrupciya_bot махсус телеграм боти орқали юбориш мумкинлигини эслатиб ўтди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.