Хабарингиз бор, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлови Жиззах вилоятида кўтаринки руҳда ўтказилгани ва энг муносиблар танловнинг республика босқичига йўлланмага эга бўлган эдилар.
Мазкур танловнинг республика босқичида ҳам жиззахлик тарбиячилар биринчилик учун астойдил беллашдилар. Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган Жиззах шаҳар 23-сон ДМТТ тарбиячиси Насиба Содиқова “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича 3-даражали диплом билан тақдирланди.
Эндиликда ғолибимиз Республикадаги исталган олийгоҳнинг педагогика йўналишига давлат гранди асосида имтиҳонсиз қабул қилиниш имкониятига эга. Шунингдек, Мактабгача таълим вазирининг 4,5 млн сўм пул мукофотини қўлга киритди.
Бу хабар тизимда меҳнат қилаётган, танловнинг қуйи босқичларида иштирок этган барча ходимларга қувонч бахш этди. Боиси, республикадаги ютуқ бу кўпчиликнинг меҳнати, аҳиллик ва бирдамлик самараси, астойдил қилинган дуолар ижобатидир.
Тизимдаги ходимларнинг эришиб бораётган ютуқлари, қувончли натижалари кундан-кунга дилларимизни қувнатиб, кўзларимда севинч ёшларини пайдо қилмоқда. Ана шу йўлда менга куч, далда ва ишонч бераётган барча ходимларни ва танловнинг республика босқичига қадар иштирок этган барча жамоа аъзоларини яна бир бора ушбу ютуқ билан муборакбод этаман!
Солиева Феруза
Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи