«Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик-танловининг рeспублика босқичида Жиззахдан 5 нафар тарбиячи қатнашади

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Жиззах вилоят Мактабгача таълим бошқармасида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик-танловининг вилоят босқичи якунига етди ва ҳар бир номинация бўйича дастлабки ўрин соҳиблари республика босқичига йўлланма олдилар.
1. "Энг яхши методист» номинацияси бўйича ғолиб Наргиза Рафиева (Шароф Рашидов тумани)

2. “Энг ижодкор тарбиячи» номинацияси ғолиби Гулноза Суюнова (Дўстлик тумани)

3. «Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи» номинацияси бўйича Насиба Содиқова (Жиззах шаҳри)

4. «Энг яхши ғоя муаллифи» номинацияси бўйича Гулбаҳор Эшбекова (Зарбдор тумани)

5. «Моҳир қўл устаси» номинацияси бўйича Феруза Комилова (Зомин тумани)

Эндиликда масъулият янада ортди. Вилоят босқичида ғолиб деб топилганлар республикада вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига ишонамиз. 

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг