«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Улашиш:

Жиззах вилоят болалар театрида 2021 йилнинг 28 август куни «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳамда Бадиий академия томонидан эълон қилинган. Кўрик-танлов Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида ташкил этилди.

Тақдирлаш маросимида кўрик-танлов ташкилий қўмитаси, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, танлов ғолиблари, журналистлар иштирок этди.

Кўрик-танлов ҳайъатига барча ижодий ишлар 23 августга қадар топширилган эди.

Вилоят босқичига, босма ОАВ, веб-сайт, телеканал ва радиоканаллар ижодкорлари учун 50 нафардан зиёд муаллиф ва ижодий жамоалардан 300 га яқин иш келиб тушди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокиминининг ўринбосари Синдор Раҳмонқулов йиғилганларнинг мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди. Шундан сўнг ғолиб ва совриндорларга танлов номинациялари бўйича диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий Республика танловининг вилоят босқичи ғолиблари

Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари йўналиши:

1-ўрин учун – Абдусаттор Содиқов (Фахрий журналист, ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Зомин тумани)

2-ўрин учун -  Махфират Тўхташева (Пахтакор ҳаёти газетаси муҳаррири)

3-ўрин учун -  Абдуғаффор Шодмонқулов (Зомин тумани)

____________________________________________________________________

Босма ОАВ ходимларининг мақолалари йўналиши:

1-ўрин учун –Турсунбой Камолов (Жиззах ҳақиқати газетаси бўлим бошлиғи)

2-ўрин учун -  Шахноза Мансурова (Жиззах овози газетаси бўлим муҳаррири)

3-ўрин учун -  Гулчеҳра Хидирова (Жиззах ҳақиқати газетаси мухбири)

____________________________________________________________________

“Энг яхши журналистик материал учун” рағбатлантирувчи номинация учун (1 та) Гавҳар Сайдуллаева (Жиззах овози газетаси бўлим муҳаррири)

Оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар ходимларининг журналистик ишлари йўналиши:

1-ўрин учун – Нодира Алимова (Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими мутахасиси)

2-ўрин учун -  Ҳакимжон Фозилов (Sangzor.uz сайти бош муҳаррири)

3-ўрин учун -  Акмал Биноқулов (Jizzax.uz сайти бош муҳаррири)

____________________________________________________________________

Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари йўналиши:

1-ўрин учун – Дилноза Хайитова (Жиззах вилоят радиоси катта муҳаррири)

2-ўрин учун -  Фозилжон Қосимов (Жиззах вилоят телевидениеси мухбири)

3-ўрин учун -  Шахзода Норқулова (Жиззах вилоят телевидениеси мухбири)

____________________________________________________________________

“Энг яхши журналистик материал учун” рағбатлантирувчи номинация учун Гўзал Шодиева (Жиззах телеканали мухбири)

Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари йўналиши:

1-ўрин учун – Худойқулов Жўрабек (Дизайн йўналиши)

2-ўрин учун -   Ихтиёр Алибеков (ранг-тасвир йўналиши)

3-ўрин учун -   Гавҳар Астанақулова (Амалий санъат йўналиши)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.