Диққат танлов: Жиззахда “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида танлов эълон қилинди

Улашиш:

 9-декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупция жамият кушандаси” мавзусида кўрик – танлов ўтказилади.

“Коррупцияга қарши курашиш” мавзусидаги  танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

- Энг яхши  босма нашр мақоласи;

- Энг яхши телекўрсатув ва радиоэшиттириш;

- Энг яхши интернет мақоласи;

- Энг яхши видеоролик;

- Энг яхши баннер ёки тасвирий санъат асари.

Танловга 2021 йил 3 ноябрдан 25 ноябрга қадар расман газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар жорий йилнинг 25 ноябрига қадар қабул қилинади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

- танловга тақдим этилган материаллар;

- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

- муаллифнинг паспорт нусхаси;

- иш жойидан тавсиянома;

- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этиши мумкин.

Танловга қатнашиш учун буюртмалар ижодий уюшмалар, ОАВ жамоаларидан, ахборот хизматлари, соҳалар бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотларидан, шунингдек, мустақил ижодкорлардан қабул қилинади.

 

Хужжатлар 2021 йил 25 ноябрга  қадар Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти томонидан қабул қилинади. Мурожаат учун манзил:. 130000, Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шох кўчаси, 63-уй. тел:72-226-40-28, 94-342-67-37, jiz.kengash@exat.uz.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.