Дўстликда “Е-қарор” электрон тизими орқали қабул қилинаётган қарор ва фармойишларни Қонун ҳужжатларига мувофиқлиги муҳокама қилинди

Улашиш:

Бундан бир йил муқаддам Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими жорий этилган эди.

Жорий этилган электрон тизим маҳаллий ҳокимият органининг очиқ, ошкора ва шаффоф иш олиб боришини таъминлашда муҳим платформа ҳисобланади.

Жиззах вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 27 июндаги “Йўл ҳаритаси” ҳамда 2022 йил 27 июндаги  “Йўл режа графиги” ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги юридик бўлими бошлиғи Г.Ҳамраева, бош юрисконсульти П.Тожиевлар томонидан Дўстлик туман ҳокимлигида “Е-қарор” электрон тизими орқали қабул қилинаётган қарор ва фармойишларни Қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ҳамда “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонун талабларига кўра, Қонунчилик ҳужжатларини тарқатишнинг яхлит тизимини шакллантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларга оид расмий шарҳларни ижрочиларга етказиш, тушунтириш (тарғибот) ишлари ўрганилди.

Ўрганиш натижалари билан туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, Кенгаш маъсул ходимлари иштирокида туман Адлия бўлими бошлиғи жалб қилинган ҳолда семинар ҳам ташкил этилди.

Унда  Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июндаги 96-сон Раёсат мажлиси баёни ўқиб эшиттирилди. Кўрсатиб ўтилган бўйича масъул ходимларнинг тушунтиришлари эшитилиб, келгусида хато ва камчиликларга йўл қўймаслик учун тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Кун тартибидаги асосий масалалар сифатида “Е-қарор” тизимига киритиладиган ҳоким қарор ва фармойишлари, кенгаш қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш жараёнлари, келишув ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш масалалари, қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг амалдаги қонунга мувофиқлиги ҳамда ўрганиш ва мониторинг натижалари, бу жараёнда аниқланган камчилик ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш борасида ҳам тўхталиб, семинар иштирокчиларидан тушган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Семинар якуни билан вилоят ҳокимлиги юридик бўлими бошлиғи Г.Ҳамраева томонидан семинарда иштирок этган маъсулларга фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тегишли кўрсатма, тавсия ва топшириқлар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.