Хайрулла Ҳамидов: Биринчи марта фойдаланилмаган вазиятлар учун футболчиларимизга раҳмат деймиз

Улашиш:

Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов сайтимиз томонидан ташкил этиб келинаётган "Ўзбекча футбол" дастурида меҳмон бўлди. Унда Ўзбекистон - Гана беллашуви ҳақида қуйидаги фикрлар билдирилди:

"Терма жамоамизнинг учрашув якунида қийинчиликларга учраганининг сабаби сифатида бизникиларнинг чарчаб қолгани ва ганаликларнинг ўйинни кучайтирганини келтирсак бўлади. Айниқса, иккинчи таймда майдонга тушган Иссаҳаку Абдул Фатаунинг ҳаракатлари таҳсинга сазовор. 2004 йилда туғилган болакайнинг майдонга тушиши ўйинни том маънода ўзгартира олди. Иккинчи бўлимда ўйинга қўшиладиган футболчиларнинг баҳс картинасини ўзгартириб юбориши кўп учрайди.

Терма жамоамизнинг вазиятлардан фойдаланмагани учрашув шиддатининг сақлаб қолинишига сабаб бўлди. Масалан, биринчи таймда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизда ва якунда Ганага ҳеч қандай имкон қолдирмаганимизда мухлисларда нега Гананинг иккинчи таркиби билан ўйнадик қабилидаги саволлар кўпайиб кетиши мумкин эди. Шу боисдан, биринчи марта футболчиларга фойдаланилмаган вазиятлар учун раҳмат айтсак бўлади
", - деди Хайрулла Ҳамидов.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.