АҚШнинг Калифорния штатида бир двигателли RV-10 самолёти Фуллертон аэропорти яқинидаги дори-дармонлар омборига қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 19 киши тан жароҳати олган.
"Los Angeles Times" нашрининг ёзишича, самолёт кеча маҳаллий вақт билан соат 14.09 да омборга қулаб тушган, бу эса ёнғинга олиб келган. Бироқ, ёнғин тезда ўчирилди. Бино ичида эвакуация қилинган 100 дан ортиқ одам бор эди. Шундан 11 нафари шифохонага ётқизилган, 8 нафари эса жойида тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Самолётнинг ҳалокатга учраши сабаблари ҳозирча очиқланмаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.