Ўзбекистонда аҳолининг ортиқча вазн муаммоси билан шуғулланишади

Улашиш:

Ҳукумат аҳолининг ортиқча вазни ва семириб кетиши муаммосига қарши курашишга қарор қилган. Буни зарарли озиқ-овқат ва ичимликлар рекламасини чеклаш, шунингдек уларни таълим муассасалари ўқувчиларининг рационидан чиқариб ташлаш орқали амалга ошириш режалаштирилган. Бу "Соғлом аҳоли – 2030" стратегияси лойиҳасида кўзда тутилган.  

2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегиянинг амалий чора-тадбирлари режаларида болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат ва ичимликлар рекламасига қўйиладиган талаблар ва чекловлар кучайтирилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, таълим муассасалари ўқувчиларининг рационида тавсия этилмаган маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш режалаштирилган. Ушбу рўйхат таркибидан шакар, туз, транс ёғлар, таъм қўшимчалари ва бўёқлар кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигини ҳисобга олган ҳолда тўғри овқатланиш, спорт ва гигиена қоидалари бўйича тавсиялар мажмуини ишлаб чиқади. Ушбу мақсадлар учун мобил илова яратилади.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, ушбу чоралар ортиқча вазнли аҳолининг улушини 50% гача, семириб кетган аҳолининг улушини 23% гача камайтиришга ёрдам бериши керак. Ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш 2024 йил 2 январда якунланди. Унинг тасдиқланиши ҳақида ҳали хабар берилмаган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.