Бугун Таиландда футзал бўйича Осиё кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон футзал термаси Осиёнинг энг кучли жамоаси — Эронга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган баҳснинг асосий ва қўшимча дақиқаларида 3:3 ҳисоби қайд этилди.
Афсуски, пеналтилар сериясида омад ҳамюртларимиздан юз ўгирди. Пеналтилар серияси 4:5 ҳисобида Эрон фойдасига ҳал бўлди.
Аввалроқ, Осиё кубогида Ўзбекистон Саудия Арабистонини енгганди.