Ўзбекистон футболчилари 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди

Улашиш:

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта 1994 йилда турнирнинг ушбу босқичига чиққан (+голлар видеоси).

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (Олимпия) терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони терма жамоасини мағлуб этди. 1 октябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида ўзбекистонликлар рақиб майдони ярмида тўпни эгаллаб олганидан сўнг ярим ҳимоячи Саидазамат Мирсаидов ҳужумни гол билан якунлади.

Биринчи бўлим охирида дарвозабон Владимир Назаров голли узатмани амалга оширди. 44-дақиқада у тўпни олдинга тепди, майдон марказидаги рақиблар тўпни бошқара олмади. Натижада ҳужумчи Алишер Одилов тезлик билан ҳаракатланиб, дарвозабонни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда Саудия Арабистони терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Маран ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса-да, Ўзбекистон ғалабани қўлга киритиб, 1994 йилдан бери илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Кейин терма жамоа финалда Хитойни мағлуб этиб, Осиё ўйинлари ғолибига айланганди.

Бош мураббий Тимур Кападзе шогирдлари ярим финалда Хитой — Жанубий Корея жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Фото

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари


2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.