Бир ҳафтада қарийб 18 триллион сўмлик авторақам сотилди

Улашиш:

Ўзбекистонда бир ҳафтада қарийб 18 триллион сўмлик авторақамлар сотилди

Биржа хабарларига кўра, ўтган ҳафтада 4 331 та авторақамлар бўйича ауцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 17 трлн 843,9 млн сўмни ташкил этган. 

Амалга ошган битимларнинг 95 фоизи жисмоний (17 трлн сўмга тенг) ва 5 фоизи юридик (839,1 млн сўмга тенг) шахсларга тўғри келади. 

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 4,1 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 206 млн сўмни ташкил қилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.