Одил Мусанов Жиззах вилояти Арнасой туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Арнасой тумани ҳокимлиги маълум қилди.
Бугун, 8 апрель куни Арнасой туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 53-сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўрилиб, вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой тумани ҳокими лавозимига Одил Мусанов номзодини тавсия қилди.
Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллади. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Одил Мусанов Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб фаолият олиб бораётганди.
Эслатиб ўтамиз, Арнасой туманининг аввалги ҳокими Хуршид Алимардонов эди.