Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси ўтказилди (фото)

Улашиш:

Бугун вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Дастлаб, сектор раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга ошираётган ишлари, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти юзасидан масъул вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳамда вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғининг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетган ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида ҳисоботлари эшитилди.

Шундан сўнг, вилоятда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси ташқи қарз ҳисобидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши ҳамда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича вилоят ҳокими ўринбосарининг ахбороти тингланди.

Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборот, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурининг ижроси ва ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар, маҳаллий бюджет ижроси ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида вилоят молия бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи ва вилоятдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар Мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида киритган ахбороти юзасидан масъул вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларини бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан вилоят ҳокими ўринбосарларининг учинчи чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари бажарилишининг якуний натижалари ҳамда “Ҳудудгаз Жиззах” МЧЖ раҳбарининг “Табиий газ назорати ва хисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи ҳам тингланди.

Сессия якунида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари ва вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш сингари масалалар кун тартибидан жой олди. Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.