Шахсий кабинетга хорижий IP-манзиллардан кириш вақтинчалик чекланди – «ҲЭТ» корхонаси

Чоп этиш

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ электр энергияси итеъмолчилари учун шахсий кабинетига хорижий IP-манзиллардан кириш вақтинчалик чекланганини маълум қилди.

Билдирилишича, жамият томонидан кибертаҳдид ва ахборот ресурсларининг киберҳужумларга қарши заифликларининг олдини олиш, шунингдек, истеъмолчилар маълумотлари хавфсизлигини комплекс таъминлаш бўйича ташкилий-техник ишлар олиб борилмоқда.

«Шу муносабат билан жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий кабинетларига хорижий ИП манзиллардан кириш вақтинчалик чекланишини маълум қиламиз», – дейилади «ҲЭТ» корхонаси хабарида.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив