Ўзбекистон кубоги. 9та клуб кейинги босқичга чиқиб бўлди

Улашиш:

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган дастлабки 4та учрашув бўлиб ўтди. Унга кўра "А" ва "E" гуруҳларида 3-тур якунига етди. Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни олган клублар ва 3-ўринни эгаллаган энг яхши кўрсаткичга эга иккита клуб 1/8 финалга чиқади.

"А" гуруҳида "Локомотив" ва "Турон" клублари кейинги босқичга чиқишди.

"E" гуруҳида эса бир йўла учта клуб "Насаф", "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" кейинги босқичга йўл олишди. "Бунёдкор" энг яхши 3-ўринни олган икки клубдан бири бўлиши аниқ бўлди.

"B" гуруҳида "Сурхон" 2-турдан кейин нимчорак финалга чиқиб бўлган.

"D" гуруҳида 2-турдан сўнг "Олимпик" ва "Навбаҳор"да навбатдаги босқич йўлланмаси мавжуд.

"F" квартетида барча клублар ҳисобида 3тадан очко бор ва барчаси сўнгги турда ҳал бўлади.

"G" гуруҳида "Қизилқум" клуби кейинги босқичга чиқиб бўлган. Клуб сўнгги турдан кейин 3-ўринга тушиб қолса ҳам нимчорак финалга чиқади.

29 ва 30 апрель кунлари тўртта гуруҳда 3-тур баҳслари бўлиб ўтади. Шундан кейин қолган 4та йўлланма соҳиби аниқланади. Нимчорак финалда гуруҳдан чиққан 14та клубга "Пахтакор" ва АГМК клублари қўшилади.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.