Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан солиқ органларининг янги структураси тасдиқланган бўлиб, янги структурага мувофиқ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлимлари таркибида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлими шўъбалари ташкил этилди. Натижада Давлат солиқ идоралари тизимида “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили остида тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли амалий ёрдамлар берилмоқда. Ушбу тамайил асосида Жиззах вилоят Зафаробод туман давлат солиқ инспекциясининг “Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси ходимлари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг бугалтерия ҳисобини юритиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда аниқланган камчиликларни тузатишлар киритишда ёрдамлар кўрсатилмоқда. Туманда фаолият юритаётган 80 нафар ёш тадбиркорлардан 71 нафарига ҳисоботларини ўз вақтида топширилишида кўмаклашилди, 5 нафарининг солиқ қарздорлиги тўғрисида шахсий варақасидан кўчирмалар берилди ва 4 та корхонага солиқ имтиёзлари ва уни қўлланилиши тўғрисида хуқуқий тушунчалар берилди.
Бундан ташқари “Quvvatov Ilyos 1999” хусусий корхонаси раҳбари Илёс Қувватога “Агробанк” АТБ Зафаробод туман филиали томонидан совун ишлаб чиқариш мақсадида 25,0 млн.сўм, "Kirpichny sex" хусусий корхонаси рахбари Давлатов Далерга “Агробанк” АТБ Зафаробод туман филиали томонидан хом ғишт ишлаб чиқариш учун 30.0 млн.сўм кредит ажратиб берилишига кўмаклашилди. Тадбиркорларга кўрсатилаётган кўмак натижасида тадбиркор ҳамда солиқчи ўртасида ҳамкорлик мустахкамланиб бормоқда.


Жасур Алимқулов - Зафаробод туман ДСИ “Тадбиркорларни
қўллаб-қувватлаш” шўъбаси бош инспектори

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.