Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши назорат ўйини ўтказади

Улашиш:

Биласиз, июнь ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида бўлиб ўтадиган Саудия Aрабистонидаги марказлашган турнир стартига оз фурсат қолмоқда. Сингапур, Яман ва Саудия Aрабистони терма жамоаларига қарши ўйинларда Миллий жамоамиз кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ЎФA терма жамоалар бўлими ва бош мураббий Вадим Aбрамов ушбу ўйинларга тайёргарлик режасини тузиб чиқишди. Ушбу режалар ҳақида терма жамоалар бўлими бошлиғи Aзизбек Ҳайдаров ЎФA расмий YouTube каналига берган интервьюсида хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни 21 май кунидан бошлаб Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида ўтказади. Сафар олдидан санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

28 май санасида МТЖ делегацияси БAAга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Aвстралия миллий терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади.

Шундай сўнг, Миллий жамоамиз Саудия Aрабистонига йўл олади ва 7 июнь куни ўтадиган Сингапур терма жамоасига қарши дастлабки учрашувга тайёргарлик кўради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.