Тинчлик ва осойишталик учун ўз ҳаётини бахшида этган, уриш майдонида жасорат кўрсатган фахрийларимиз бугун хурмат ва эътиборда. Хотира ва қадрлаш куни қолаверса, муқаддас рамазон ойи муносабати билан ДХА вилоят бошқармаси томонидан кекса нуронийларнинг холидан хабар олинмоқда. Жумладан, Қассоблик маҳалласида истиқомат қилувчи 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган Холмат ота Шарипов хонадонига ташриф буюрилди.
Бундан ташқари кўп йиллар Адлия тизимида фаолият юритган фахрий ходим Полина Движкова хонадонига ҳам борилиб совға-саломлар улашилди.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати