Милена Мадмусаева омадсиз турмуши туфайли тушкунликка тушиб қолгани ҳақида гапирди

Улашиш:

Таниқли опера хонандаси Милена Мадмусаева «Машҳурлар» лойиҳасига берган интервьюсида шахсий ҳаётидаги омадсизликлар сабаб бир муддат тушкунликка тушиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

«Аллоҳим аёлни жуда ҳам кучли қилиб яратган. Ҳаёт синовлари бизни яна ҳам кучли қилади. Лекин баъзан шундай пайтлар бўлади, кучли бўлишдан чарчайсиз. Лекин қалбимизда умид учқуни ҳамиша бор. Шу умид олдинга, гўзал, ўзингиз хоҳлагандек ҳаётга юришга ундайди. Инсон ҳаётини ҳеч қачон ўйинчоқ қилмаслик керак. Менинг ҳаётимда шунга ўхшаш нарса бўлган, турмушимда...

Жуда ҳам қалбимни қаттиқ яралашган. Майли, у инсонларга омад тилайман. Лекин мен оилага қадам қўяётган йигитларимизга шуни айтардимки, агар шу аёлни бахтли қилиб, оилани, рўзғорни ушлаш, фарзандларингни ҳимоя қилиш қўлларингдан келса, шу ҳаётга қадам қўйинглар. Агар қўлларингдан келмаса, бир қизнинг умрини бадном қилиш керак эмас», — дейди хонанда омадсиз турмуши ҳақида гапирар экан.

Фото: «Darakchi.uz»
«Ўша оиламдан кетишим билан ёлғиз қолсам, нимадир бўлишини билиб, магистратурага ўқишга топширдим. Ўшанда қизалоғим уч ойлик эди. Ва ўзим учун созандалар йиғиш учун эълон бердим. Ўзимнинг санъатимни янада давом эттириш учун ҳаракат қилдим. Ота-онам кўмаги, далдаси бўлмаганида, менга жуда оғир бўлган бўларди», — дейди Милена ҳаёт синовларидан қандай ўтгани ҳақида.

Фото: «Darakchi.uz»
Маълумот учун, Милена Мадмусаева 2016 йилнинг 25 апрелида ўз продюсери Абдуҳамид Халиловга турмушга чиққан, жуфтлик 2017 йилнинг 1 апрелида қиз фарзандли бўлган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.