Буюк Британиянинг бир қатор етакчи компаниялари томонидан яратилган CAMI GROUP компанияси Ўзбекистон ҳудудида 2013 йилдан бери глобал миқёсда фаолият юритиб келмоқда. 2021 йилда асосчилар томонидан янги ташкил этилган CAMI GROUP муқобил энергияни тадқиқ этиш соҳасида истиқболли йўлни кашф этди. Фаолияти турли қўшимчалар, газ ва углеродли чўкма кўринишидаги алтернатив двигател ёқилғисини янада ривожлантириш билан иккиламчи полимерларни қайта ишлашнинг ҳақиқий ва истиқболли технологиясини ишлаб чиқиш ва патентлашдан иборат.
Компания ходимлари 26 май куни Дўстлик туман Давлат хизматлари марказида янги "CAMI GROUP-AAA" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонани (Англия) рўйхатдан ўтказдилар.
- “Компаниямиз технологиясидан фойдаланишнинг асосий афзаллиги бу хом ашёни самарали қайта ишлаш имкониятидир. Бугунги кунда "CAMI GROUP" пластик чиқиндиларни алтернатив ва юқори сифатли энергия манбаларига айлантириш учун юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ривожланган Европа мамлакатларида чиқиндиларнинг умумий миқдоридан максимал 50% полимерлар қайта ишланади. Бундай кўрсаткичлар бозорнинг юқори ҳажми ва рақобатнинг пастлигини кўрсатади. Қайта ишлаш ҳажмининг йиллик ўсиши 4-5 йил ичида ёки 20 йил ичида 100% ни ташкил қилади, шу билан бирга одамларнинг иқтисодий фаолияти натижасида чиқиндилар ҳажми бир вақтнинг ўзида йилига 10% (10 миллион тонна) ёки шу даврда 200% га кўпаймоқда. Қайта ишлаш корхоналари турли хил давлат дастурлари томонидан қўллаб-қувватланади”, -дейди хорижий корхона директори Ғайбулла Туганов.
ДХМ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган ҳар қандай мурожаатчига тез, қулай, шаффоф тарзда давлат хизматини кўрсатади. Бу борада хорижий корхона директорининг ўз фикрлари бор.
- Давлат рўйхатдан ўтиш учун анча вақт кутаманми деб ўйлаган эдим. Лекин ундай бўлмади. ДХА ташкил топганидан сўнг биз каби тадбиркорларга анча қулайликлар яратилди. Ишимиз тез фурсатларда битмоқда, рўйхатдан ўтиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сони кескин камайган. Мана ҳозир хорижий корхонани давлат рўйхатидан ўтказган бўлсам кейинги жараёнлар ҳам шу марказ орқали амалга ошиши мени жуда қувонтирди. Ортиқча югур-югурларсиз барчаси шу ернинг ўзида битади.
Хорижий корхоналарнинг мунтазам равишда кўпайиши бу туман иқтисодиётига катта таъсир қилади. Бундан ташқари, маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлайди.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати