Жиззахда мактаб психологи сохта диплом билан ишлаётгани аниқланди

Улашиш:

Жиззах вилояти давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан Ғаллаорол тумани 19-сонли умумтаълим мактабида мактаб ўқитувчиларининг дипломлари ўрганилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ томонидан маълум қилинди.

Ўрганиш жараёнида мактаб психологи лавозимида фаолият юритиб келаётган ходимнинг дипломи «2013 йилда Жиззах давлат педагогика институти томонидан берилди», дея сохталаштирилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.