«Мактаб директори кўмирхона олдида расм тушиб...» – ХТБнинг ғалати топшириғига антиқа муносабат билдирилди

Улашиш:

Чуст туман халқ таълими бўлимининг телеграм каналида мактаб директорларига антиқа топшириқ берилди.

Топшириқларнинг бирида «ҳурматли мудирлар, ҳар бир мактаб директори кўмирхона олдида расмга тушиб, сизга юборади. Сиз ушбу гуруҳга мактаб кетма-кетлигида юборинг...» дейилса, иккинчисида «вилоят ҳокимлигига фотоалбом топшириш учун ҳар бир мактабдан 2 нафардан ходимнинг уйида қишга қилинган картошка, сабзи, пиёз, гуруч, ёғни расмини олиб... иқтисодчиларга ташлаб беринг» дейилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган бу хабар бўйича вилоят халқ таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилган.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолатни англашилмовчилик деб баҳолади.

«Телеграм каналдаги таълим муассасаларининг кўмирхонаси ёнида тушилган ва хонадондаги сабзавотлар расмини жўнатиш мазмунида ёритилган хабар юқори турувчи ташкилотлар томонидан берилмагани аниқланди. Телеграм каналида акс этган хабар умуман ҳақиқатга тўғри келмаслиги, ёзувлар  туман халқ таълими бўлими телеграм каналига масъул шахс томонидан англашилмовчилик сабаб кетиб қолганлиги ва бу борада туман халқ таълими бўлими мудири, телеграм админи келгусида ҳақиқатдан йироқ ва ноўрин хабарларни жойламаслиги юзасидан жиддий огоҳлантирилди», дейилади муносабатда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.