УЕФА 56 йиллик қоидага ўзгартириш киритди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

УЕФА «сафардаги гол» қоидасини бекор қилди. 

Эндиликда ЕЧЛ, Европа Лигаси ва УЕФА таснифидаги бошқа мусобақалар плей-офф босқичида бу қоида амал қилмайди.

УЕФА таснифидаги мусобақаларда 1965/66 йилги мавсумдан бери амал қилиб келаётган бу қоидага кўра плей-офф босқичида икки ўйин ҳисоби тенг келиб қолса, сафарда энг кўп гол урган жамоа кейинги босқичга йўл оларди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг