Токиода давом этаётган олимпиаданинг футбол баҳслари биринчи тур ўйинлари кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда. Олтин медаллар учун асосий даъвогар бўлган - Aргентина термаси AFC вакилларига имкониятни бой бериб қўйди.
"Кенгурулар" иккита таймда ҳам биттадан гол уриб Жанубий Aмерика вакилларини имконсиз аҳволга тушириб қўйди. Баҳсда киритилган голларга Уэлс ва Тилио муаллифлик қилди.
Аргентина U-23 – Австралия U-23 0:2
Гол: 0:1 – 14 Уэлс, 0:2 – 80 Тилио.
Аргентина U-23 – Ледесма, де ла Фуэнте (Эррера, 62), Перес, Медина, Вера, Коломбатто (Бельмонте, 78), Мак Аллистер (Пайеро, 78), Барко (де ла Вега, 82), Ортега, Валенсуэла (Понсе, 46), Гайч.
Австралия U-23 – Гловер, Кинг, Денг, Суттар, Макгри (Д`Агостино, 79), Аткинсон, Уэлс (Уоттс, 72), Жанро (Баккус, 89), Арзани (Тилио, 79), Дьюк, Меткалф.
Огоҳлантириш: Дьюк (32), Ортега (45), Макгри (45), Аткинсон (48), Меткалф (50), Жанро (56), Гайч (63), Медина (67), Понсе (85), Суттар (86), Уоттс (90).
Четлатиш: Ортега (45).
Aргентина кутилмаганда Aвстралияга имкониятни бой берди!
Улашиш: