Саида Мирзиёева: «Бизнинг ёшларимиз шунақа! Уларни муносиб баҳоламаганлар оқибатда уялиб қолади!»

Улашиш:

Ўзбекистонлик 16 яшар Нодирбек Абдусатторов голландиялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири устидан 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди! Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм канали орқали маълум қилди.

Энг қизиғи, Нодирбек халқаро рейтингда 127-ўринни эгаллаган бўлса, унинг рақиби, FIDE Жаҳон кубоги турнирининг асосий фаворитларидан бири Аниш бу рейтингда нақ 8-ўринда эди.

Ушбу ғалаба 2018 йили Санкт-Петербургда ўтказилган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатини эслатиб юборди. Ўша пайтда спортчимиз Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейстер, жаҳон чемпиони Магнус Карлсендан устун келган.

Бошида Карлсен рўпарасидаги 16 ёшли ўспирин Шамсиддинни назарига илмаган бўлса, ўйин охирида мағлуб бўлиб залдан асабий ҳолда отилиб чиқиб кетган эди. Бу ўйин катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Бизнинг ёшларимиз шунақа! Уларни муносиб баҳоламаганлар оқибатда уялиб қолади. Иқтидорли спортчиларимизга, умуман йигит-қизларимизга озгина имкон, туртки берилса бўлди. Уёғини эплаб кетишади, деб ёзади Саида Мирзиёева.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.