Компьютерда ишлаш натижасида пайдо бўлган бўйин оғриғидан қандай қутулиш мумкин?

Улашиш:

Фото: Getty Images
Бўйин соҳасидаги оғриқ ҳисси — куннинг кўп қисмини компьютерда ёки қўлида гаджетлар билан ўтказадиган замонавий одамнинг муаммоларидан биридир.

Бўйин жуда катта оғирликни кўтаради, чунки тик ҳолатда турган одам бошининг ўртача вазни тахминан 5 кг бўлса, у ҳолда 45-60 даража бурчак остида эгилганда бу оғирлик бўйинга 25-30 килограммдек туюлади.

Бошни тик тутиш ёки эгиш учун бўйин такрорий кучланишларни қабул қилади. Агар бўйин мушакларида спазм бўлса, унда қон айланиши ва юз тўқималарида лимфа фаолияти бузилади. Натижада иякнинг ажралиши, ажинлар, юзнинг оваллашуви содир бўлади. Бундай вазиятда бўйин учун махсус машқлар ёрдам бериши мумкин. Бўйин машқлари 10-15 дақиқадан кўпроқ вақтни олади, уларни кун давомида қилиш мумкин.

Юқоридаги машқ бўйин эгрилигини босқичма-босқич тиклаш, бўйиннинг барча қисмидаги кучланишни йўқотиш, бўғиз соҳасидаги босим ва шишишни камайтиришга имкон беради. Машқни 1 дақиқа давомида бажаринг.

Айниқса, компьютерда ишлаганда мушаклар спазми тез шаклланади, бу эса бўйин соҳасида таранглик ва оғриқ ҳисси пайдо бўлишига олиб келади. Шунинг учун дастлаб қилиниши керак бўлган нарса — бўйин ва белни қўллаб-қувватлайдиган махсус ортопедик стул сотиб олиш орқали иш жойини тўғри ташкил этишдир. Кресло ва столингиз баландлиги, компьютер мониторинги ва клавиатурага эгилиш ҳолатини мувозанатлаштиринг.

Бундай ҳолларда гавдани тўғри тутиш ҳам муҳим аҳамиятга эга: бўйнингизни олдинга чўзишдан сақланинг — мониторга эгилмасликка ҳаракат қилинг ва белингизни тик тутинг. Елкалар бўшашган ҳолда билак ва қўлларингиз текис турсин. Кун давомида оз бўлса ҳам, танаффуслар қилишни унутманг.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.