"iPhone 14"ни ишлаб чиқаришда титандан фойдаланилади

Улашиш:

 "iPhone 14"ни "Pro" версиясини ишлаб чиқаришда зангламайдиган пўлат ўрнига титандан фойдаланилади.

Бу ҳақда "JP Morgan Chase" холдинг компанияси инвесторларининг ҳисоботига асосланиб ”ArsTechnica" ёзмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу 2022 йилда чиқариладиган "iPhone" дизайнидаги энг муҳим ўзгариш бўлади.

"Apple" илгари смартфонлар ишлаб чиқаришда титандан фойдаланмаган. Ҳозирги "iPhone 12 Pro" моделларида зангламайдиган пўлатдан ишлатилган. Янги материал қирилишга, коррозияга, эгилишга анча чидамли ва шунингдек, пўлатдан энгилроқ. Таъкидланишича, бу ерда гап смартфоннинг металл қирралари ҳақида гап кетмоқда. "MagSafe" симсиз қувват олиш тизимини қўллаш учун смартфоннинг орқа қисми ойнадан ясалади.

Хабарларга кўра, "Apple" "iPhone 13" моделини жорий йилнинг кузида тақдим этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.