Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоасига маслаҳатчи сифатида келиши мумкин — музокаралар давом этмоқда

Улашиш:

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилмоқда. Бироқ, гап уни бош мураббий этиб тайинлаш ҳақида эмас — Лёвга маслаҳатчи сифатида фаолият юритиш таклиф қилинган.

Махфий манбаларга кўра, ЎФА Лёвга терма жамоанинг Жаҳон чемпионати-2026га тайёргарлигини мувофиқлаштирувчи маслаҳатчи вазифасини таклиф қилган. Немис мутахассиси ҳам ҳамкорликка очиқ экани айтилмоқда.

Шу билан бирга, федерация ичида ягона фикр йўқ. Айрим расмийлар Лёвни бош мураббий қилиб тайинлашни қўллаб-қувватламоқда — улар жаҳон чемпионатида юқори натижа учун таниқли мутахассис шарт деб ҳисоблашади. Аммо бошқалар Тимур Кападзени жамоа бошида сақлашни маъқул кўради. Кападзе айнан унинг қўл остида Ўзбекистон термаси ЖЧ-2026 йўлланмасига эга чиққанини эсга солмоқда. Шу боис у ёрдамчи сифатида ишлашга рози эмас ва Лёв тайинланса, жамоани тарк этиши мумкин.

Айни пайтда, томонлар музокаралар ўтказмоқда. Лёвнинг ролини аниқ белгилаш, унинг ваколат ва вазифаларини расмийлаштириш устидан иш олиб бориляпти.

Маълумот учун: Йоахим Лёв 2006–2021 йиллар оралиғида Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган. У 2014 йилда жамоани жаҳон чемпионатида ғалаба сари бошлаган. Агар келишув амалга ошса, бу Ўзбекистон терма жамоаси учун халқаро даражада янги босқич бўлиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.