Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб бориши мумкин

Улашиш:

Германия терма жамоаси билан 2014 йилда Жаҳон чемпиони бўлган машҳур мутахассис Йоахим Лёв Ўзбекистон миллий терма жамоасини ЖЧ-2026 мусобақасига олиб бориши мумкин. Унинг номзоди бўйича музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Маълумотга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лёв билан алоқада ва у билан музокаралар давом этмоқда. Ҳозирда миллий жамоа бош мураббийи сифатида Тимур Кападзе фаолият юритмоқда. Унинг шартномаси Сречко Катанец кетганидан сўнг вақтинча тузилган ва ҳозирча узайтирилмаган.

Аввалроқ “Пахтакор” клуби раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Лёв билан учрашгани ва унинг терма жамоани бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Йоахим Лёв 2006–2021 йиллар давомида Германия терма жамоасига бош мураббийлик қилган. Унинг қўл остида жамоа 2014 йилда Жаҳон чемпиони бўлган ва ўша йили ФИФА томонидан йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган. 2021 йил июлидан буён у расман ишсиз ҳисобланади.



2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.