Охирги 30 йил ичида Хитой қўшиб олган 8 та ҳудуд

Улашиш:

Хитой бугунги кунда йирик иқтисодий ва ҳарбий қудратга эга давлат ҳисобланади. Мамлакат нафақат фабрикалар ва шаҳарлар, балки янги ерлар билан ҳам катталашмоқда: 30 йил ичида Хитой 8 давлатдан бир қанча ҳудудларни тортиб олди. Қайси ерлар Хитой назорати остига ўтди ва бу нима учун содир бўлди?

Қозоғистон

Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Хитой биринчилардан бўлиб Ўрта Осиёда янги давлатларнинг ташкил топишини тан олди. Бу бекорга қилинмаган эди. ХХР ўзининг «ёш» қўшниларига чегаранинг баҳсли участкаларига эгалик ҳуқуқини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

Бу ҳудудлар Россия империяси томонидан Осиёни босиб олган пайтдан бошлаб пайдо бўлган. Чор ва совет даврида бу ерлар аниқ чегарага эга бўлмаса-да, амалда русларники деб тан олинган. Бироқ, Хитой минтақага даъволарини ҳеч қачон унутмаган ва 90-йилларда бу масалани яна кўтарди.

ХХР Қозоғистоннинг 944 км² ери – Жунгария дарвозасига даъво қилди. Натижада, 1994 йилда қозоқлар 407 км² баҳсли мулкдан воз кечиб, чегара шартномасини туздилар.

Тожикистон

2011 йилда Тожикистон Хитой ҳудудий даъволарининг атиги 5 фоизини қаноатлантириб, 1158 км² Помирнинг тоғли ҳудудларини  берди. Дастлаб, хитойликлар бутун Тожикистоннинг деярли 1/6 қисмини – 21 054 км² ер майдонини олишни мақсад қилган эди.Бироқ, мазкур Марказий Осиё давлати Хитойдан 1,1 миллиард доллар қарз бўлиб қолган. Бу умумий ташқи қарзнинг 60 фоизини ташкил этади.
Душанбе Пекинга Юқори Қумарғ олтин конини, шунингдек, бир қатор нефть ва кўмир конларини қарзлари эвазига топширди. Тожикистон ўз ҳудудини сақлаб қолган бўлса-да, Хитойга иқтисодий қарам бўлиб қолган ва ундан чиқиб кетиши мушкул.

Непал

Бу кичик, қашшоқ давлат Хитойдан озиқ-овқат, дори-дармон ва уй-рўзғор буюмларининг импортига жиддий боғланиб қолган. Британия сиёсатчиларига кўра, айнан шу нарса Пекинга қўшнисининг ҳудудий яхлитлигини бузиш имконини бермоқда.

Мураккаб рельеф туфайли кўп ҳудудлар аниқ чегарага эга эмас, икки давлат бу борада келиша олмаяпти. Бироқ ҳозирча ғалаба Хитой томонида: у баҳсли ҳудудларда бинолар қуриб, ўша жойда мустаҳкамланмоқда. Шундай қилиб, 2009 йилдан 2020 йилгача Хитой Непалдан 5 та тумандаги водийларни тортиб олди ва шу тариқа 150 гектардан ортиқ ерга эга бўлди.

Португалия

Макао Португалиянинг Осиёдаги энг қадимги мустамлакаси эди: европаликлар ХVI асрда Хитойга сузиб келишган. Порт шаҳри минтақадаги муҳим савдо маркази эди. Португалияликлар Хитой расмийларининг заифлигидан фойдаланиб, ҳудудни мустамлака қилиб олган эди.
Хитойликлар Макаони фақат 1999 йилда қайтариб олшга муваффақ бўлишди. 32,9 км² майдонга қўшимча равишда, ХХР йирик порт, юзлаб завод ва корхоналар, шунингдек, минглаб казиноларни қўлга киритди. Макаодаги қиморхоналар ҳар йили давлат хазинасига юзлаб миллион доллар олиб келади.

Буюк Британия

Португаллар сингари, инглизлар ҳам 1997 йилда собиқ мустамлакаси – Гонконгни Хитойга берди. Минтақа дунёдаги энг йирик молия марказларидан бири бўлиб, унинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан 3-4 баравар юқори.

1110 км² ҳудуд, худди Макао каби, 2047 йилгача кенг автономия ва ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга, аммо Пекинга ташқи сиёсатини шакллантириш ҳуқуқини берилган. Хитой Гонконг автономиясини чеклаш учун доимий равишда янги қонунларни киритмоқда.

Филиппин

Эҳтимол, бу Хитой бир томонлама ҳудудини тортиб олган ягона давлатдир. Гап Скарборо Шол ҳақида кетмоқда, у жуда кўп рифларга эга бўлган иккита орол бўлиб, унинг атрофи балиқ ва нефтга бой.

2012 йилда Хитой у ерга ҳарбий кемаларини киритди ва чет эллик балиқчиларга ов учун рухсат бермай қўйди. Пекин БМТ ва Филиппин норозиликларини намойишкорона эътиборсиз қолдириб, минтақадан ҳар куни 260 тоннагача балиқни олиб чиқиб кетмоқда.

Россия

1991 йилда Россия Хитойга Амур ва Уссури дарёларидаги 600 дан ортиқ оролларни, шунингдек, 10 км² ерни берди. 2005 йилда Катта Уссурия оролининг ғарбий қисми - 337 км² ер ҳам Хитойга берилди.

Ер берилиши Хитой билан муносабатларни яхшилади ва чегара можаросининг эҳтимолий таҳдидини бартараф этди. Бироқ халқаро сиёсатчилар шартномани Россиянинг Шарқдаги мавқеининг заифлашиши сифатида баҳоладилар.

Қирғизистон

Давлатлар орасидаги чегара узунлиги 1072 км. Баҳс мавзуси Или-Кулжа вилояти эди. 2003 йилда қирғизлар Хитойга 161 км², шу жумладан стратегик аҳамиятга эга Узонгу-Кууш дарасини берди.

Бу ҳудудлардан ташқари, Хитой Япония, Ҳиндистон, Ветнам ва бошқа мамлакатларга нисбатан даъволари ҳам бор. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.